Мисрда гаровга олиниб, Кипрда қўнган, Egypt Air компаниясига тегишли А-320 самолётининг барча йўловчилари озод қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» агентлигига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Европарламент раиси Мартин Шульц Кипр президенти Никос Анастасиадис билан биргаликда ўтказган матбуот анжуманида Ларнака аэропортида турган самолётнинг барча йўловчилари озод қилинганини айтиб, барчаси яхшилик билан якун топишига умид билдирди.
Илгарироқ самолётни гаровга олган шахс Иброҳим Самаҳа исмли Миср фуқароси эканлиги маълум қилинган эди. У самолёт бортидан беш нафар чет эл фуқароси ва экипаж аъзоларидан бошқа барчани қўйиб юборганди. Эндиликда барча йўловчилар озод қилингани маълум бўлди.
Изоҳ (0)