Миллий матбуот марказида 25 март куни «Ўзбеккино» Миллий агентлиги фаолиятига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири.
Матбуот анжуманида журналистлар Ўзбекистонда тўлиқ метражли тарихий фильм суратга олиш вақти келгани, бу борадаги ишлар қачон бошланиши ҳақидаги савол билан «Ўзбеккино» бош директори Отабек Мусаевга мурожаат қилди.
«Фильм суратга олиш ишлари бир неча жараёнларга бўлинади — фильмолди тайёргарликлари, сценарий ёзиш жараёни, жамоа йиғиш, актёрлар жамоасини шакиллантириш ва ҳ.к. Ҳозирги саъй-ҳаракатлар охир-оқибат тарихий фильмлар суратга олиниши учун қилинмоқда», — деди Отабек Мусаев.
«Тўғри, кўп нарса пулга боғлиқ дейишади, аммо ҳамма нарсани ҳам пулга боғлаш яхши эмас. Қайси мавзуни гапирмайлик, ўша мавзу оғриқли бўлиб чиқади. Бу яхши, чунки оғриб турса, шуни даволаш керак, деб ўйлаб юрамиз», — деди «Ўзбекино» Миллий агентлиги бош директори.
«Июль ойида ‘Ўзбеккино’ Миллий агентлигининг беш йиллик дастурини топширамиз, унда 2020 йил тарихий фильмни суратга олишни режалаштирганмиз. Тарихий фильмни суратга олгандан кейин, у дунё кўрадиган, тан берадиган даражада бўлиши керак», — дея қўшимча қилди Отабек Мусаев.
Изоҳ (0)