Актриса Муқаддас Саъдуллаева «Сабо» газетасига берган интервьюсида кўпчилик унинг ота-онасининг бир-бирига бўлган муносабатига ҳавас билан қарашини, уларнинг ажойиб севги тарихи борлигини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар бермоқда.
«Ёшлигимдан келгусидаги ҳаётим ота-онамникига, турмуш ўртоғим отамга ўхшашини ният қилардим. Аммо менга уларники каби муҳаббат насиб этмади. Балки вақт ўтиши билан бунга ҳам сазовор бўларман. Лекин мен эришган энг катта бахт — фарзандим. Унинг кулгисини эшитганда, қилиқларини кўрганда ўзимни энг бахтли аёл деб ҳисоблайман. Яна қайтариб айтаман, энг катта бахтим — ота-онам ва қизалоғим», — деди Муқаддас Саъдуллаева.
Олдинроқ Муқаддас Саъдуллаева оилавий ҳаётига путур етказган Instagram-аккаунтни судга бермоқчи эканлиги хабар қилинганди.
Маълумот учун, актриса яқинда «Қизларнинг жаҳли чиқди» фильми ва «Виждон азоби» сериалида роллар ижро этди.
Изоҳ (0)