Хонанда Райҳон Ғаниева ўзбек тилида куйласа-да, унинг давлат тилида гапирганини деярли эшитмаймиз. У Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист бўла туриб, ўзбек тилида гапирмаслигини «Sayyod.com» нашрига берган интервьюсида изоҳлади, деб ёзади «Даракчи.uz».
«Авваламбор, тил ўрганадиган ёшда эмасман. Менинг ёшимда тил ўрганиш жуда мураккаб. Мен боғча, мактаб ва университетнинг ҳам рус тилидаги гуруҳига борганман. Дўстларим, танишларимнинг деярли барчаси рус тилида гаплашади. Мен ўзбек тилида гапирмасам ҳам, тушунаман. Бу камчиликни тўлдириш учун бир вақтлар ўзбек тили репетиторига ҳам борганман. Уйимда ҳамманинг ўзбек тилида гапиришини талаб қилганман. Аммо мен бундан қийналдим ва асабийлашдим. Фарзандларим ҳозир ўзбек тилида гапиради, балки уларга қўшилиб ўзбек тилини ўрганиб кетарман», — деди хонанда.
Изоҳ (0)