Истеъфодаги дипломат, Бельгиянинг АҚШ ва БМТдаги собиқ элчиси, 79 ёшли Андре Адам Брюсселдаги терактлар чоғида ҳалок бўлгани тасдиқланди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Франция ва Бельгия фуқаролигига эга Адам дипломатлик фаолияти якунланганидан сўнг охирги 20 йилдан бери Франция жанубидаги Ларессенгль шаҳарчасида яшаб келаётганди.
Терактлар рўй берган пайтда Адам ва унинг турмуш ўртоғи Даниэль Брюссель аэропортида Майамига учадиган рейсни кутаётганди. Портлашлардан сўнг дипломатнинг оиласи бир неча кун мобайнида у ҳақда маълумот ололмаган. Адамнинг рафиқаси эса оғир жароҳатланган ва Бельгиянинг Левен шаҳри касалхонаси реанимация бўлимига жойлаштирилган.
Изоҳ (0)