23 март, чоршанба куни Миср ҳукумати таркибида бир қанча ўзгаришлар рўй берди. Янги вазирлар мамлакат президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий олдида қасамёд қабул қилди, шундан сўнг давлат раҳбари улар билан йиғилиш ўтказиб, тегишли кўрсатмалар берган, дея хабар қилади «РИА Новости».
Жумладан, Egypt Air авиакомпанияси директорлар кенгаши раиси Шариф Фатҳий фуқаро авиацияси, Амр ал-Гариҳий молия, Муҳаммад Ҳусам Абдулраҳим адлия, Муҳаммадяҳё Рашид туризм, Даля Хуршид инвестициялар, Қоҳира губернатори Жалол Саид транспорт, Миср музейи раҳбари Холид ал-Ананий обидалар ва маданий мерос, Муҳаммад Абд ал-Аатий сув ресурслари, Муҳаммад Саафан меҳнат ресурслари вазири этиб тайинланди. Шунингдек, янги тузилма — тадбиркорлик масалалари бўйича вазирлик ташкил этилди ва уни Ашраф аш-Шаркуий бошқарди.
27 март куни Мисрнинг янгиланган ҳукумати парламент депутатларига ўз дастурини тақдим этиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)