Швейцариянинг Базель шаҳрида Baselworld соатлар кўргазмасида соқчилик корхонасининг россиялик ходими стенд ёнига бомбанинг мум нусхасини қўйиб, тревога кўтарди, дея хабар бермоқда Meduza.
Бу 22 март куни кундузи, Брюсселдаги терактлардан бир неча соат ўтиб содир бўлди. Россиялик хавфсизлик чораларига қанчалик риоя қилинаётганини текшириб кўрмоқчи бўлганини тушунтирди.
Соқчи саросимани юзага келтира олмади, аммо баъзи одамлар қочишга чоғланди. Етиб келган полициячилар павильонни эвакуация қилиб ўтирмади.
25 ёшли россиялик қўлга олинди. У билан бирга 36 ва 39 ёшли икки исроиллик ҳам ҳибсга олинди.
Изоҳ (0)