Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг баёнотларида экстремистик кўринишлар аниқланмади. Бу ҳақда республика прокурори Шарпудди Абдул-Қодиров маълум қилган, дея хабар беради «РИА Новости».
«Мазкур баёнотлардаги экстремистик кўринишлар юзасидан мурожаат этганларга жавоб берилди, уларда бундай ҳолат аниқланмади», — дея таъкидлаган прокурор.
Эслатиб ўтамиз, Рамзан Қодиров 13 январь куни Грознийда бўлиб ўтган журналистлар билан учрашувда мухолифатни «қўпорувчилик фаолияти учун суд қилиш лозим бўлган халқ душманлари» деб атаган, шундан сўнг Санкт-Петербург қонунчилик йиғини депутати Максим Резник бу сўзларда экстремизм аломатлари мавжудлигига аниқлик киритишни сўраб, Россия Бош прокуратурасига мурожаат этганди. Бош прокуратура эса ушбу мурожаатни ўрганишни Чеченистон прокуратурасига топширганди.
Изоҳ (0)