АҚШ давлат котиби Жон Керри Москвада ёш олимлар ва фуқаролик жамияти вакиллари билан учрашди, дея хабар бермоқда «ТАСС» Америка дипломатик ваколатхонаси матбуот котиби Уильям Стивенснинг Twitter’ига таяниб.
Аввалроқ Давлат департаментидагилар Керри «турли соҳаларда ишлайдиган россиялик ёш профессионаллар, шу жумладан, тадбиркорлар, олимлар, блогерлар, фуқаролик жамияти вакиллари» билан учрашишни режалаштиргани ҳақида маълум қилган эди.
Ушбу учрашувда қатнашиш учун АҚШ элчихонасига ўнга яқин киши таклиф этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дмитрий Песков Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва АҚШ давлат котиби Жон Керрининг учрашишини тасдиқлаган, учрашувнинг кун тартибида биринчи навбатда Сурия ва Украина мавзулари туришини таъкидлаб ўтган эди.
Изоҳ (0)