Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе КХДРнинг провокацион баёнотидан сўнг мамлакат қуролли кучларининг шайлигини оширишга кўрсатма берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Кеча, 23 март куни КХДР АҚШ, Жанубий Корея ҳамда шахсан республика президентига жавоб уруши очиш билан таҳдид қилган эди.
Бундан ташқари, Шимолий Корея қаттиқ ёқилғили ракета двигателининг ер усти синовларини ўтказгани маълум бўлди. Синовларга шахсан Ким Чен Ин бошчилик қилгани айтилмоқда.
Изоҳ (0)