Грециянинг Идомени шаҳридаги чодирли лагерда 13 мингдан ортиқ қочоқ чегара очилишини кутмоқда, деб ёзади «Газета.ru».
Греция ОАВлари хабарига кўра, Брюсселда 22 март куни бўлиб ўтган терактлардан сўнг лагерда умидсизлик юзага келган. Қочоқлар энди уларни Европада ҳеч ким қабул қилишни истамаслигини айтмоқда.
«Бельгия, кечир», — деб ёзди қочоқлар плакатлардан бирига. «Биз террорчилар эмасмиз, биз қочоқлармиз», — дейилади яна бирида.
Изоҳ (0)