Хитойда автомобиль уриб кетган қизни 48 сония ичида қутқаришди, дея хабар бермоқда TJournal.
Ҳодиса 18 март куни Анхой провинциясида содир бўлди. Ўткинчилар автомобиль тагида қолган қизни қутқариш учун ёпирилиб келди. Бир неча киши машинани кўтариб, жабрланувчини тортиб олди. Қиз жиддий бўлмаган шикастланишлар олгани хабар берилмоқда. Бутун қутқариш жараёни бор-йўғи 48 сония давом этди.
Изоҳ (0)