Шимолий Корея қаттиқ ёқилғили ракета двигателининг қуруқликдаги синовини ўтказди. Синовга КХДР етакчиси Ким Чен Ин бошчилик қилган. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Корея марказий телеграф агентлигининг билдиришича, Ким Чен Ин ўтказилган синов ва ракеталар аниқлигидан кўнгли тўлган. У бунга ҳисса қўшган расмийлар, технологлар ва олимларни мақтаб тилга олган.
Изоҳ (0)