Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тошкент шаҳар ҳокими Тошкент шаҳридаги бозорлар ва савдо мажмуалари маъмурияти томонидан тадбиркорлардан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара ҳақи ва хизмат нархининг янги миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилди, деб ёзади «Norma.uz».

Фото: ЎзА

Фото: ЎзА

Қарорга мувофиқ қуйидагилар:

  • бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимларнинг миқдорлари;
  • «Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлар Сергели бозори» МЧЖ томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари;
  • «Ўрикзор савдо комплекси» МЧЖ томонидан кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари;
  • бозорлар ва савдо комплексларида инвентарларни ижарага бериш ва кўрсатилган хизматлар учун ундириб олинадиган тўловлар ҳамда ижара ҳақи миқдорлари;
  • бозорлар ва савдо комплекслари балансидаги бино ва иншоотлардан фойдаланганлик учун ижара тўловлари миқдорлари;
  • умумий фойдаланиладиган объектларни сақлаш бўйича кўрсатиладиган мажбурий хизматлар миқдори тасдиқланди.
Қарор иловаси билан мана бу ерда танишиш мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар