Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида сайёҳлар ва тарихий обидаларни томоша қилишни истовчилар учун тез орада электромобиллар ишга туширилади. Бу ҳақда «Қашқадарё янгиликлари» газетасига Шаҳрисабз туман ободончилик бошқармаси вакили Мусурмон Бегалиев маълум қилди, деб ёзади «Газета.uz».
2010 йилдан буён ўн нафар йўловчига мўлжалланган бир нечта электромобил Самарқанднинг марказий қисмида Регистон мажмуаси ва Бибихоним мадрасаси ўртасидаги пиёдалар йўлагида ҳаракатланмоқда (расмга қаранг).
Айни пайтда Амир Темур ватани бўлмиш Шаҳрисабзда 2014 йилда бошланган кенг кўламли реконструкция тугалланмоқда. Соҳибқироннинг 9 апрелда нишонланадиган 680 йиллиги муносабати билан шаҳар ўн минглаб янги дарахт ва бошқа ўсимликлар билан безатилди.
Изоҳ (0)