Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш, сақлаш, бирламчи ишлов бериш, экспортга тайёрлаш ва транспортировка қилиш ишларини комплекс бажариш мақсадида жорий йилда тўртта логистика маркази ташкил этилади. Андижон, Наманган, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида бу борадаги ишлар бошлаб юборилди, дея хабар беради ЎзА.
Миллий матбуот марказида «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида бу ҳақда батафсил маълумот берилди.
– Логистика марказларида сервис ва ҳуқуқий хизматлар йўлга қўйилади, – дейди «Ўзулгуржисавдоинвест» уюшмаси раиси ўринбосари Равшан Ҳамидбеков. – Экспорт учун керакли бўлган барча ҳужжатлар шу ерда тайёрланади. Бу марказлар таркибида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналар фаолият юритади. Бундай қулайликлар экспорт билан шуғулланиш истагидаги тадбиркорлар вақти ва маблағини тежашга хизмат қилади.
Изоҳ (0)