Англиянинг «Манчестер Сити» жамоаси ярим ҳимоячиси Самир Насрининг Lamborghini Aventador Pirelli Edition автомобили мусодара қилинди, деб хабар бермоқда Daily Mail.
Франциялик 28 ёшли футболчи ўзининг спорткарини Буюк Британияда рўйхатдан ўтказмагани учун маҳаллий полиция ходимлари унинг автомобилини мусодара қилишга мажбур бўлди.
Ушбу воқеа футболчи «Манчестер Сити» – «Манчестер Юнайтед» (0:1) учрашувига йўл олаётган вақтда содир бўлди. Автомобилсиз қолган футболчини клуб ҳайдовчиларидан бири олиб кетди.
Жароҳати туфайли Самир Насри жамоасининг бир қатор учрашувларини ўтказиб юборишга мажбур бўлмоқда. Эндиликда франциялик футболчи нархи 330 минг фунт стерлингга тенг автомобилини рўйхатдан ўтказиш масалаларини ҳал қилиши керак бўлади.
Изоҳ (0)