Тошкентнинг «Локомотив» футбол клуби 3 ёшдан 6 ёшгача бўлган болаларни қабул қилиш бўйича танлов эълон қилди. Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, танлов 2016 йил «Соғлом она ва бола» йили деб эълон қилингани муносабати билан уюштирилган.
Танлов асосида қабул қилинган болалар усти ёпиқ спорт иншоотлари ва футбол майдонида машғулот ўтказади. Ҳар 8—12 нафар болага бир мураббий тўғри келади. Улар Испания, Италия, Англия, Германия каби мамлакатларнинг футбол мактаблари дастури асосида иш олиб боради.
Хабар беришларича, болаларни саралаб олиши керак бўлган танлов 2016 йилнинг 1 май санасига қадар давом этади.
Изоҳ (0)