Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) расмий вакилининг баёнотига кўра, мутахассислар Ростов-Донда қулаган самолётнинг «қора қути»ларидаги ёзувларни ўрганишга киришди. Бу ҳақда, «Интерфакс» хабарига асосланиб, «Ведомости» ёзмоқда.
«Борт ўзиёзар асбобидаги маълумотларни кўчириш кеча кечқурун тугатилди, уларни ўрганиш бошланди», — деди ташкилот вакили ва жараён бир неча ҳафта вақт олишини қўшимча қилди.
Илгарироқ ҳалокатга учраган лайнернинг иккала «қора қути»си топилгани, уларни ўрганиш бир ойга яқин давом этиши маълум қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, FlyDubai авиакомпаниясига тегишли Boeing 737-800 лайнери 19 март, шанба куни Ростов-Дон аэропортига қўниш вақтида ҳалокатга учради. Ҳодиса оқибатида самолёт бортида бўлган 55 йўловчи ва 7 экипаж аъзоси ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)