Жанубий Кореяда Зика безгагига чалиниш билан боғлиқ биринчи ҳолат қайд этилди. Вирус Бразилиядан саёҳатдан қайтган мамлакат фуқаросида аниқланган, дея хабар беради «РИА Новости».
Yonhap маълумотларига кўра, исми-шарифи ошкор этилмаётган 43 ёшли кореяликдан олинган таҳлиллар унда Зика вируси мавжудлигини тасдиқлаган. Ҳозирча беморнинг 17 февралдан 11 мартгача Бразилияда бўлгани, 16 март куни эса ўзини нохуш ҳис этгани, жумладан, мушакларида кучли оғриқ кузатилгани маълум қилинган, холос.
Изоҳ (0)