Демократия учун Миллий лига партияси етакчиси, тинчлик бўйича Нобель мукофоти лауреати Аун Сан Су Чжи Мьянманинг янги ҳукумати таркибига киради. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Reuters манбаларига кўра, Су Чжи ташқи ишлар, президент маъмурияти, электр энергияси ёки таълим вазири лавозимларидан бирини эгаллаши мумкин. Янги ҳукумат сайланган президент Тхин Чжо билан бирга 1 апрелдан иш бошлаши кутилмоқда.
Изоҳ (0)