Туркиянинг «Антальяспор» жамоасининг камерунлик форварди Самуэл Это’O нима учун Мадридда иши ўхшамаганлигини тушунтириб берди, деб ёзади «Корреспондент.net».
«16 ёшлигимда ‘Реал’ таркибида ўйнаган вақтимда ҳеч ким мени ҳурмат қилмасди. Ҳатто менинг клубдошларим ҳам. Улар мен билан саломлашмасди ва гўёки, мени кўришни истамагандек муомалада бўларди», — деди у.
«Кўп голлар урганимга қарамасдан, мана шундай бўларди. Мен аҳамиятга эга одамга айланишни хоҳлардим. ‘Реал’дан кетишни истамагандим, аммо шундай бўлиб қолди. Менга ‘Реал’да нега бундай муносабатда бўлишганини ҳозиргача тушунмайман. Мен доим яхши ўйнаганман. Менимча, бунинг ягона сабаби — ‘Реал’да қора танлиларни ёқтиришмаган», — дея хулоса қилди Это’O.
Нашр эслатишича, Это’O «Реал» таркибида 1997—2000 йилларда ўйнаган.
Изоҳ (0)