Тайванда бортида беш киши бўлган қутқарув вертолёти ҳалокатга учраши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва тўрт киши жабрланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Ҳодиса 11 март, жума куни Синьбэй шаҳри қирғоқларида, вертолёт саёзликка кириб қолган кемадан нефть оққан жой яқинида бўлганида рўй берган.
Шифокорлар соҳил қўриқлаш хизмати ходимининг ўлимини қайд этган. Учувчи жонлантириш бўлимига жойлаштирилган, қолган уч кишининг ҳолати барқарор эканлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)