Японияда Зика вирусини юқтириш билан боғлиқ иккинчи ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, касаллик Япониянинг марказий қисмида яшовчи аёлда қайд этилган. Хорижга саёҳати чоғида вирусга чалинган беморнинг саломатлиги тикланаётгани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Японияда Зика безгаги билан боғлиқ биринчи ҳолат Бразилия сафаридан қайтган Канагава префектурасида яшовчи фуқарода аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)