Япония ҳукумати 2011 йил 11 мартда кучли зилзила ва цунамини бошидан кечирган шимоли-шарқий минтақаларни тиклашнинг беш йиллик режасини қабул қилди. Ушбу ҳужжатга кўра, мазкур мақсадлар учун 2020 йилга қадар 6,5 триллион иена (57 миллиард доллар атрофида) сарфланади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Янги дастур шу йил апрель ойида бошланади. Унга кўра, мамлакат шимоли-шарқида турар-жой ва бошқа инфратузилмани тиклаш бўйича ишларнинг салкам 90 фоизи 2017-молиявий йилда якунига етади. Шунингдек, дастур цунамидан жабрланганларга тиббий ва руҳий ёрдам кўрсатиш, минтақада ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш, туризмни ривожлантиришни ҳам ўз ичига олган.
Маълумот учун, Япония расмийлари 2011 йилдан бери зилзила ва цунами оқибатларини бартараф этиш учун 25 триллион иена (салкам 225 миллиард доллар) сарфлади.
Изоҳ (0)