Россиянинг Тамбов вилоятидаги Котовск шаҳрида жойлашган порох заводида 11 март, жума куни рўй берган портлаш оқибатида, дастлабки тахминларга кўра, икки киши ҳалок бўлган ва уч киши яраланган. Бу ҳақда вилоят фавқулодда хизматларидаги манба маълум қилган, дея хабар беради «РИА Новости».
Шаҳар расмийлари бир киши ўлгани ва беш киши жабрланганини билдирган. Хавфсизлик қоидаларига риоя этилмагани портлашга сабаб бўлгани айтилмоқда.
Бу кейинги вақтда заводда содир бўлган иккинчи шундай ҳодиса: ўтган йилнинг 30 сентябрь куни порох қуритиш цехида рўй берган портлаш туфайли икки киши нобуд бўлган ва уч киши яраланганди.
Изоҳ (0)