2016 йил 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Сенат ахборот хизматига таяниб, ЎзА хабар берди.
Кенгаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлисини шу йил 31 март куни Тошкент шаҳрида чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Сенатнинг ялпи мажлисида мамлакат ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётини ислоҳ қилиш ҳамда либераллаштиришга қаратилган бир қатор қонунлар, жумладан, «Парламент назорати тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги (янги таҳрири), айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунлар, айрим идоралар ва муассасалар ҳисоботлари, шунингдек, Сенатнинг прокуратура органлари фаолиятини назорат қилувчи комиссияси таркиби тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.
Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилиниб, улар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Изоҳ (0)