Ўзбекистон БМТ бош котибига расмий хат юбориб, Шанхай халқаро ҳамкорлик ташкилоти фаолияти ҳақида ҳисобот берди, деб ёзади «Газета.uz» БМТ Янгиликлар марказига таяниб. Июль ойида Ўзбекистон ушбу ташкилот раислигини эгаллаган эди.
Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Музаффар Мараҳимовнинг мактубида айтилишича, ШҲТга аъзо мамлакатлар «ишонч ва дўстона қўшничилик муносабатларига асосланган ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар»ни амалга оширган.
Ўзбекистон доимий вакили сўзларига кўра, ШҲТнинг доимий фаолиятда бўлган иккита органи — бош қароргоҳи Пекинда бўлган Котибият ҳамда бош қароргоҳи Тошкентда бўлган Минтақавий аксилтеррорчилик тузилмаси самарали иш олиб бормоқда.
«ШҲТ минтақавий иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни молиялаштириш, ишбилармонлар ва молиявий муассасалар ўртасидаги бевосита алоқаларни йўлга қўйишга бирламчи аҳамият қаратади», — дейилади хатда.
Изоҳ (0)