Ўзбекистон Ички ишлар вазири Хоразм вилоятининг битта тумани ҳамда Қорақалпоғистоннинг иккита тумани ички ишлар бўлимларига янги бошлиқлар тайинлади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» ИИВнинг «Постда» газетасига таяниб.
Хоразмнинг Гурлан тумани ички ишлар бўлимига полковник Рустам Қўчқоров, Қорақалпоғистоннинг Элликқалъа тумани ИИБга подполковник Қаҳрамон Камолов ҳамда Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ИИБга майор Асқар Илёсов бошлиқ этиб тайинланди.
Изоҳ (0)