9 мартнинг эътиборга молик янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 5 сўм 4 тийинга ошди. Евронинг курси эса қарийб 65 сўмга тушди.
2. Тошкент шаҳри ва вилоятида вақтинчалик прописка олиш учун ижара шартномасини тақдим этиш керак. Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш ва турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритилди.
3. Ўзбекистонда давлат ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари тасдиқланди. Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш давлат хизматчисининг касбий фаолиятини ва хизматдаги хулқ-атворини баҳолаш мезонларидан бири ҳисобланади.
4. Тошкент, Самарқанд шаҳарлари ва Фарғона водийсида 10 март куни бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шу куни Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати +25 даражагача кўтарилади.
5. Татаристонда ўтказилган «Ўзбекистон гўзали» танловида 19 ёшли талаба қиз ғалаба қозонди. Танлов Татаристон Республикаси ўзбеклари миллий-маданий мухторияти ҳамда «Ўзбекистон Республикаси ёшлари» минтақавий жамоат ташкилоти томонидан ўтказилди.
Изоҳ (0)