Мисрнинг Синай яримороли жанубида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди. Қурбонларнинг 12 нафари полициячи, тўрт нафари талабадир. Икки кишининг шахси аниқланмади, деб хабар беради «ТАСС».
Фожиа Абу-Рудайс ва ат-Тор аҳоли яшаш пунктлари ўртасидаги йўлда рўй берган. Одам тўла микроавтобус катта тезликда юк машинасига урилган.Авария сабаблари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)