КХДР хакерлари Жанубий Корея расмий шахсларига тегишли смартфонлардаги маълумотларни ўғирлаган. Бу ҳақда Жанубий Корея миллий разведка агентлиги расмий баёнотига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Агентликнинг билдиришича, Пхеньян 2016 йил феврали охири ва март аввалида Жанубий Кореядаги ўнлаб юқори мартабали мансабдорлар смартфонларини бузиб, улардаги алоқалар рўйхати, хат-хабарлар билан танишиш имконига эга бўлган. Хакерлар зарарли дастурларга ҳаволалар бўлган хабарлар жўнатиш билан ҳам шуғулланган ва бунинг оқибатида ҳар бешинчи бузилган смартфон шундай дастурларни «юқтириб» олган.
Сеул шимолий қўшнисини кўп бор киберҳужумларда айблаган, бироқ Пхеньян доимо уларга алоқадорлигини қатъиян рад этиб келган.
Изоҳ (0)