Туркиянинг Килис шаҳри Сурия ҳудудидан артиллериядан ўққа тутилди, натижада камида бир киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Meduza Килис ҳукумати вакилларига таяниб.
Шаҳарга камида иккита миномёт ўқи отилган, улардан бири турар-жой даҳасида портлаб кетган.
Бундан ташқари, Туркия ОАВлари маълумотларига кўра, Килис яқинидаги чегара ҳудудида яна камида бешта снаряд портлаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Килис туркиялик ҳарбийлар узган ўқларга жавобан, ИШИД жангарилари томонидан ўққа тутилган.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)