Эрон ҳарбий ўқув машқлари доирасида баллистик ракеталарни бир неча марта синов тариқасида учириб кўрди, дея хабар бермоқда Meduza Ислом инқилоби посбонлари корпусига таяниб.
Теҳрон янги синовларни АҚШ Эроннинг баллистик ракеталар яратиш дастурига алоқадор компания ва амалдорларга қарши санкциялар эълон қилганидан икки ой ўтиб, амалга оширди.
Америка санкциялари Эрон 2015 йил октябрида ўрта масофага парвоз қиладиган «Эмад» ракеталарини учирганидан сўнг жорий этилган эди.
Баёнотда айтилишича, синовлар «Эроннинг даф қилиш кучларини, шунингдек, ислом республикасининг давлат ва мамлакат суверенитетига нисбатан ҳар қандай хавфларга қарши туриш қобилиятини кўрсатиб берди».
Изоҳ (0)