КХДР ташқи ишлар вазири Ли Су Ён БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг ўтган ҳафта Швейцарияда бошланган сессиясидаги иштирокини тўхтатиб, қайтиб келди, дея хабар бермоқда «ТАСС». Пхеньян ушбу органни икки хил стандартларга риоя қилишда айблаб, унинг сессиясини бойкот қилишга қарор қилди.
Женевада сўзга чиқар экан, мамлакат ташқи сиёсий муассасаси раҳбари «КХДРга қарши қабул қилинадиган ҳар қандай резолюция қўш стандартлар ва адолатсизлик далилидан бошқа нарса бўлмаслиги» ҳақида огоҳлантирди.
КХДР вазири сўзларига кўра, «кенг тарзда сиёсий руҳ бериш, сайлов бўйича ёндашув ва қўш стандартлар туфайли ўзининг Кенгаш сессияларидаги иштироки имкониятларини қайта кўриб чиқади».
Шу билан бирга, Ли Су Ён «Кенгашдаги ёмонлашган вазият»га эътибор қаратди, АҚШ ва бошқа қатор мамлакатларни КХДРдаги инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият ҳақидаги маълумотларни қалбакилаштиришда айблади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пхеньян бундан кейин БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ишида қатнашишдан бош тортган эди.
Изоҳ (0)