Туниснинг Ливия билан чегараси яқинидаги Бен-Гердан шаҳрига ҳужум уюштиришда гумон қилинган 6 нафар жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучларига таяниб, Reuters маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
8 март, сешанба куни ўтказилган операция чоғида қурол-яроғ ҳам мусодара этилгани билдирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тунис хавфсизлик кучлари Бен-Гердан шаҳридаги казармаларга ҳужумга алоқадорликда гумон қилинган 16 кишини ҳибсга олгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)