Дастлабки маълумотларга кўра, Бангладешда ҳалокатга учраган Ан-26 самолёти экипаж аъзолари Украина фуқароларидир. Бу ҳақда Россиянинг Читтагонгдаги бош консулхонаси атташеси Вячеслав Захаров маълум қилган, дея хабар беради «Интерфакс».
«Бош консулхона Кокс-бозор—Жессор йўналишида парвоз қилган Ан-26 самолёти ҳалокатга учрагани тўғрисида ахборот олди. Дастлабки маълумотларга кўра, бортда тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган ва уларнинг барчаси украиналикдир», — дея таъкидлаган атташе.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 9 март, чоршанба куни ҳалокатга учраган ва денгизга қулаган самолётнинг экипаж аъзолари маҳаллий фуқаролар эканлиги билдирилганди.
Изоҳ (0)