Ар-Риёдда шакллантирилган музокаралар бўйича Сурия олий қўмитаси вакили Риёд Наъсон Оға мухолиф ташкилот аъзолари БМТ томонидан Женевада ташкил этиладиган Сурия ҳукумати ва мухолифати ўртасидаги музокараларда иштирок этишни режалаштираётганини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлигига асосланиб, «Газета.ru» ёзмоқда.
Унинг таъкидлашича, музокаралар чоғида сиёсий ўтиш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, Наъсон Оға Сурия ҳукумати ва унинг тарафдорлари томонидан тинчлик сулҳини бузиш ҳолатлари охирги икки кунда камайганини эътироф этди.
Изоҳ (0)