News Corporation медиахолдинги эгаси, 84 ёшли Руперт Мёрдок ва собиқ супермодель, 59 ёшли Жерри Холл Лондонда никоҳдан ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
ОАВ хабарига кўра, маросимда 100 га яқин меҳмонлар, жумладан, сиёсатчилар ва шоу-бизнес юлдузлари, жуфтликнинг олдинги турмушларидан бўлган 10 нафар фарзандлари иштирок этган.
Австралия ва АҚШ фуқароси бўлган Мёрдок америкалик Холл билан ўтган йил ёзида яшил қитъада танишганди. Январь ойида эса Times жуфтлик унаштирилганини эълон қилди.
Мёрдок уч бор уйланган, унинг Венди Денг билан сўнгги никоҳи 2013 йилда бекор қилинганди. Холл The Rolling Stones гуруҳи хонандаси Мик Жаггер билан 22 йил бирга яшаган, ундан тўрт нафар боласи бор.
Изоҳ (0)