Вермонт штати сенатори Берни Сандерс Канзас ва Небраскадаги кокусларда асосий рақиби, АҚШнинг собиқ бош котиби Ҳиллари Клинтонни ютиб чиқди. Бу ҳақда CBS News хабар беради.
Бир вақтнинг ўзида Луизиана штатида Клинтон катта фарқ билан Сандерсдан илгарилаб кетди. Дастлабки маълумотларга қараганда, сенаторнинг 21 фоизига қарши Клинтон 72 фоиз натижага эришган.
5 март, шанба куни АҚШнинг бир йўла учта штати — Канзас, Небраска ва Луизианада демократлар АҚШ президентлигига номзодлар учун овоз берди.
Изоҳ (0)