Боксчи Руслан Чагаев супероғир вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA) версиясига кўра мунтазам жаҳон чемпиони унвони учун австралиялик Лукас Браунга қарши жанг ҳаками Чагаев томонидан ўтказиб юборилган қатор зарбалардан сўнг жангни тўхтатишга қарор қилиб, хато қилганини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
«Бундай бўлгани учун узр сўрайман. У нима учун жангни тўхтатганини билмайман. У тасодифан зарба берди, мен курашни давом эттиришга тайёр эдим. Аммо ҳакам нима учундир жангни тўхтатишга қарор қилди», — деди спортчи.
Эслатиб ўтамиз, 6 мартга ўтар кечаси супероғир вазн тоифасида Жаҳон бокс ассоциацияси (WBA)нинг мунтазам чемпиони ҳисобланган ўзбекистонлик Руслан Чагаев австралиялик Лукас Браунга қарши жанг ўтказди. 12 раундлик жангнинг 10-раундида учрашув рефериси жангни тўхтатиб, техник нокаут қайд этди, натижада Чагаев чемпионлик камарини бой берди.
Изоҳ (0)