Аралаш қоидалар жангчиси, ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони, ирландиялик Конор Макгрегор битта жанг учун телетрансляция, ҳомийлик тўловлари ва турли бонуслардан ташқари 1 миллион АҚШ доллари ишлаб оладиган биринчи жангчига айланади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Унинг рақиби, америкалик Нэйт Диас ушбу жангдан 500 минг АҚШ доллари ишлаб олиши кўзда тутилган.
Қайд этиш жоиз, амалдаги чемпион Конор Макгрегор ва чемпионлик учун даъвогар Нэйт Диас ўртасидаги жанг бугун, 5 март куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)