Ичида Польша президенти Анжей Дуда бўлган автомобиль йўл-транспорт ҳодисасига учради: давлат раҳбарининг BMW машинаси орқа ғилдираги портлаб, автомобиль йўл чеккасига чиқиб кетди. Бу ҳақда «Корреспондент.net« хабар бермоқда.
ЙТҲ туфайли икки километрга чўзилган тирбандлик пайдо бўлди. Дуданинг ўзи жабр кўрмаган. «Автомобилни маълум муддат бошқариб бўлмай қолди, лекин ҳукумат қўриқлаш хизмати ҳайдовчиси ўзини профессионал томондан кўрсатди. У ҳаракатни назоратига олди ва биз на йўл четидаги тўсиқ, на бошқа автомобилларга урилдик», — дея ҳикоя қилган президент.
Ҳодисадан сўнг Дуда бошқа автомобилга ўтган ва кортеж йўлида давом этган. Унинг хизмат машинаси махсус текширувдан ўтиши маълум қилинди.
Изоҳ (0)