Гулчеҳра Бобоқуловага Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми бўйича (ёш болани ўлдириш) айблов эълон қилинди, дея хабар бермоқда Meduza Россия Тергов қўмитасига таяниб.
Айбланувчига комплекс стационар наркология-психиатрия экспертизаси тайинланди. Унда аёлнинг руҳий ҳолати аниқланади.
Эслатиб ўтамиз, 29 февраль куни Москва шимоли-ғарбидаги ёнғин юз берган хонадонда бошсиз қизнинг танаси топилди. Орадан бир неча соат ўтиб «Октябрское поле» метро бекатида шу қизнинг энагаси, ўзбекистонлик Гулчеҳра Бобоқулова ҳибсга олинган. Хабар беришларича, унинг қўлида қизчанинг боши бўлган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўзини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган аёлга қарийб 40 дақиқа давомида ҳеч ким яқинлашмаган. Кейинроқ, «Интерфакс» хабарига кўра, аёл айбига иқрор бўлиб, кўрсатма берган.
Изоҳ (0)