АҚШ президентининг ИШИД террорчилик ташкилотига қарши кураш бўйича махсус вакили Бретт Макгёрк Ироқнинг Мосул шаҳрини озод этиш бўйича ҳаракатлар бошланганини маълум қилди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
У операция бошида Мосул ҳамда Суриянинг Ракка шаҳри ўртасидаги террорчиларни таъминловчи йўллар ёпиб қўйилганини таъкидлади.
Бундан ташқари, АҚШ махсус вакили операция режаси пухта ишлаб чиқилганини қайд этди.
Нашр эслатишича, аввалроқ АҚШ мудофаа вазири Эштон Картер мамлакат Ироққа Мосул шаҳрини эгаллаб олган жангариларга қарши курашда ёрдам бермоқчи эканини айтган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)