5 мартга ўтар кечаси Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси биносида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда «ТАСС» муассаса расмий вакили Роҳат Сулаймоновга таяниб. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмади.
Битта хизмат хонаси ёниб кетган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр симлардаги қисқа туташув сабаб бўлган. Вакилнинг айтишича, хонадаги аланга тезкорлик билан бартараф этилган, шу билан бирга, қўмита ходимларининг асосий қисми эвакуация қилинган.
Айни пайтда фавқулодда ҳолат жойида мутахассислар ишламоқда, улар ҳодиса сабаблари ҳақида якуний қарорга келиши керак.
Изоҳ (0)