«Барселона» жамоаси раҳбарияти аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси билан амалдаги шартномани узайтириш истагини билдирди. Бу ҳақда «Чемпионат» хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, каталонияликлар Месси билан ҳамкорликни 2022 йилга қадар узайтириб, унинг 2021/22 йилги мавсумда қуриб битказилиши режалаштирилган янги стадионда тўп суришига умид қиляпти. Аргентиналик футболчининг амалдаги шартномаси 2018 йилгача мўлжалланган.
Аввалроқ, «Барселона» раҳбарияти Неймар ва Серхио Бускетс билан шартномани ёзда узайтириши маълум бўлганди.
Изоҳ (0)