Таиланднинг Нонг Кхай провинциясида икки пикапнинг рўпарадан тўқнашуви оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Тўқнашув 4 март, жума куни эрта тонгда Бангкокдан 600 километр шимоли-шарқдаги Нонг Кхай провинциясининг Раттана Вапхи туманидаги маҳаллий йўллардан бирида юз берган.
Ичида беш нафар эркак ва бир нафар аёл бўлган пикап бошқарувни йўқотиб, катта тезликда қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. Натижада машина бошқа йўналишда келаётган, ҳайдовчи ва йўловчиси бўлган бошқа пикапга урилган. ЙТҲ иштирокчиларининг барчаси воқеа жойида ҳалок бўлган.
Маҳаллий полициянинг маълум қилишича, авария оқибатида икки нафар чет эл фуқароси ҳалок бўлган. Биринчи пикапдаги аёл Лаос фуқароси, иккинчи пикапнинг йўловчиси Мьянма фуқароси бўлган. Ҳалок бўлганларнинг қолганлари Таиланд фуқароларидир.
Изоҳ (0)