Европа комиссияси иттифоқнинг айрим давлатларида пайдо бўлган ички чегаралардаги назорат бекор этилмаса, ЕИ иқтисодиёти миллиардлаб евро йўқотишини башорат қилмоқда. Бунга йўл қўймаслик учун Брюссель Шенгенни қутқариш режасини ишлаб чиқди, дея хабар беради «Интерфакс».
Германиянинг Suddeutsche Zeitung нашри маълумотларига кўра, чегаралардаги текширувлар ЕИ фуқароларини эркин ҳаракатланишдан маҳрум этишдан ташқари, туризм, транспорт ва логистика соҳасига зарба беради, қитъа иқтисодиётига 7 дан 18 миллиард долларгача зарар келтириши мумкин (бу 26 мамлакат кирувчи Шенген ҳудуди ялпи ички маҳсулотининг 0,13 фоизини ташкил этади).
Европа комиссияси режасига кўра, бунга йўл қўймаслик учун аввало ЕИ ташқи чегараларини ҳимоя қилишда Грецияга ёрдам бериш ва бунга Frontex агентлигини жалб этиш зарур. Кузга бориб умумқитъа чегара ва қирғоқ хизматлари тайёргарлиги якунланиши ва улар Евроиттифоқ чегараларини қўриқлашни бошлаши талаб этилади. 2016 йил охирига бориб эса ЕИ ичидаги чегара назорати тўлиқ бекор қилиниши лозим.
Изоҳ (0)