АҚШ Қуролли кучлари зарурат туғилганида КХДР ядро кучларига қарши ҳужум уюштиришга ва уларни йўқ қилишга тайёр. Бундай баёнот билан Америка мудофаа вазирлиги амалдори чиқиш қилди, деб ёзади Yahoo! News.
КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ядро кучлари ҳар қандай лаҳзада душманга ҳужум уюштириш учун тайёр туриши кераклиги ҳақида айтгач, Пентагон Шимолий Корея арсеналининг хавфлилик даражасига берилган баҳони аввалгидек паст кўрсаткичда қолдирди.
«АҚШ ҳукумати берган баҳо ўзгармади, — дея аниқлик киритди у. — Биз Шимолий Кореянинг синовларини кўрмадик, унинг ядро қуролини кичрайтириш ва қитъалараро баллистик ракеталарни жиҳозлаш қобилиятларидан бехабармиз».
Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик Кенгаши КХДРнинг ядро дастури ва ракета учириши муносабати билан унга қарши «20 йил ичидаги энг шафқатсиз» санкцияларни бир овоздан қабул қилди.
Изоҳ (0)